| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
улар мусулмон эмаски улардан закот олинса, аҳли ҳарб эмаски улардан биздан олганларидек улардан ҳам олинса, дер эдим. Буни билолмай юрдим-да, кейин унинг бу иши ҳақида ўйланиб, жон бошига солинадиган жизя ва ерга солинадиган хирождан ташқари шу ишга (яҳни йигирмадан бирни олишга), битим тузганини билиб олдим».
Юқорида айтганларимиз мусулмон ёки зиммий хусусида айтилган гаплардир. Энди аҳли аҳд савдогар тўғрисидаги гапирадиган бўлсак, ундан битимда қанча кўрсатилган бўлса, ўшанча олинади. Агар битимда у бождан озод қилинган бўлса, озод қилинади, маълум миқдор кўрсатилган бўлса, унга ўша татбиқ қилинади.
Аҳли ҳарб савдогарнинг ҳукми унинг давлати бизнинг савдогарларимиздан қанча олса, биз ҳам ундан ўшанча олишимиздир. Омонлик олган бир аҳли ҳарб савдогар юртимизга кирса ундан улар Ислом давлатининг мусулмон ёки зиммий савдогарларидан қанча бож олишса, ўшанча оламиз. Абу Мажлаз Лоҳиқ ибн Ҳамид ривоят қилади: «Умар р.а.га, аҳли ҳарб бизга келганида қанча оламиз, дейишганида, у, сизлар уларга борганингларда қанча олишарди, деб сўради. Улар, ўндан бирни, деб жавоб беришди. Шунда Умар, сизлар ҳам улардан ўшанча олинглар», деди. Ибн Қудома буни «Муғний»да айтиб ўтган. Зиёд ибн Ҳадир ривоят қилади: «... На мусулмондан ва на аҳли аҳддан солиқ олардик. Мен, унда кимдан солиқ олардинглар, деб сўрадим. У, аҳли ҳарб савдогарлардан, уларга борганимизда биздан бож олганлари сингари биз ҳам бож олардик», деди. Буни Абу Убайд «Амвол»да ривоят қилган. Умарнинг бу ишини саҳобалар кўриб, эшитиб туриб, инкор қилмаганлар, эътироз билдирмаганлар. Шунга кўра, у ижмоъдир. Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, аҳли ҳарб савдогарлардан бож олиш вожиб эмас, жоиз ишдир. Давлат улардан, умуман, бож олмаслиги ҳам, ёки уларнинг бизлардан олаётганига нисбатан озроқ миқдорда олиши ҳам мумкин, аммо улар олаётганидан кўпроқ миқдорда олиши асло дуруст эмас. Чунки бож олиш мол йиғиш эмас, муомаласига қараб муомала қилиш (саломга яраша алик) сиёсатидир. Бу ишда халифа мусулмонларнинг манфаатини кўзлаб иш тутади. Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар отасидан ривоят қилади: «Умар набатийлардан ёғ ва буғдой учун йигирмадан бирни оларди. Мақсад (бу маҳсулотларни) Мадинага кўпроқ келтириш эди. Пахтага оид нарсалардан эса ўндан бирни оларди». Буни Абу
136-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|